Published March 15, 2024 | Version v1
Publication Open

МЕРОСНИ ЭГАЛЛАШ ТУШУНЧАСИ ВА АҲАМИЯТИ

Description

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи объектлари доираси ва турлари кенгайишига ҳам замин яратди. Фуқаролар томонидан хусусий мулк қилиб олиш мумкин бўлган мол-мулк сифатида қимматбаҳо металлар ва тошлар, валюта қимматликлари, ер участкалари, виртуал мол-мулк, криптавалюта, рақамли ҳуқуқларининг кириб вужудга келиши уларга нисбатан бошқа ҳуқуқлар билан бирга ворислик ҳуқуқининг ҳам такомиллаштириш зарурати юзага келтирмоқда. Қонун ижодкорлиги янги бозор муносабатлари тизимига мослаштирилгандай тассурот уйғотганлигини эътироф этиш лозим. Бироқ ФКнинг V бўлими барча муаммоларни бартараф эта олмаган, деб ҳисоблаш мумкин. Бунда мерос таркиби, мерос субъектлари, қонун бўйича ворислик навбатлари, тақдим этиш бўйича ворислик, меросни эгаллаш каби масалаларни аниқлаштириш, қонун нормалари ўртасидаги ички зиддиятларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.  Қолаверса, мерос қолдирувчи тадбиркорлик фаолиятига оид ҳуқуқларини меросхўрларга путур етказмасдан силлиқ ўтишининг қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш лозим

Files

73-82.pdf

Files (1.1 MB)

Name Size Download all
md5:0ee24ff55d5fc690f9d792acd31e7a7c
1.1 MB Preview Download