Published October 13, 2024 | Version v1
Publication Open

МУҲАММАД РАҲИМХОН ФЕРУЗ АДАБИЙ МАЖЛИСЛАРИНИНГ НАДИМЛАРИ (ХИВА АДАБИЙ МУҲИТИ НАМОЁНДАЛАРИ)

Description

Манбаларда келтирилишича, Чор Россияси босқинидан сўнг тобеъ ҳукмдорга айланган Ферузшоҳ тушкунликка тушиб, “хонанишин” бўлиб қолади. Ана шундай пайтда шоир ва бастакор Комил Хоразмий ва бошқа амалдорлар ҳукмдорга шеърият ва мусиқа кечалари ўтказиб, овунишни – кўнгил ёзишни маслаҳат берадилар: “Муҳаммад Раҳимхон соний Хоразм ўлкасида ўзидан бошқа кучли ва ёт бир қувватни кўргач, бир хили замонлар муттаъсир бўлиб юрди. Ўзини тасалли қилажак ҳеч бир машғулот топмоқдин ожиз эди. Бироқ онинг атрофидаги одамлар, хусусан мусиқашунос Паҳлавонниёз Мирзабоши (Комил Хоразмий) хоннинг бу ҳолини англаб, они мажлислар тузмакка қизиқтирди.[1] Шундан сўнг Муҳаммад Раҳимхон ҳар бир иқтидорли, илмли шоир кишиларга ғамхўрлик қилиб, саройда мушоира базмлари уюштира бошлади.[2] Шундай қилиб, узоқ-яқиндан келган шоирлар ва хонандаю созандалар хон мажлисларини безай бошладилар: “(Феруз)  Матмурод девонбегига: - Кечаликка (кечга) зиёфат (адабий мажлис) қиламиз. Бу зиёфатга созанда Ёқуб доирачини, амалдорлардан Раҳматулло ясавулбошини, Муҳаммад Ризо Огаҳийни, Меҳтар бобони, Худоёр қушбегини чақир, ўзинг ҳам иштирок этасан, - деб буйруқ берган. Бу зиёфатнинг бошлиғи Матмурод девонбеги бўлғон....


[1] Мулла Бекжон Раҳмон ўғли, Муҳаммад Юсуф Девонзода. Хоразм мусиқий тарихчаси. Т.: Ёзувчи, 1998.-Б.12.

[2] Эркинов А. Полвонов Н. Аминов Ҳ. Муҳаммад Раҳимхон II-Феруз кутубхонаси феҳристи. Т.: 2009.-Б.8.

Files

76-81.pdf

Files (1.0 MB)

Name Size Download all
md5:54387bef2540be30ca92dd5a73e96eff
1.0 MB Preview Download