Published October 13, 2024 | Version v1
Publication Open

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ МАНБАЛАРИДА АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕЪРИЯТ КЕЧАЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (Бўрибой Аҳмедовнинг "Давлатшоҳ Самарқандий" асари маълумотлари асосида)

Description

Ўзбек адабиёти тарихида Ҳусайн Бойқаро ҳузурида ўтказилган олий мажлислар (Хуросонда адабий мажлислар ана шундай ном билан аталган-муаллиф) каби шоирлар султони Алишер Навоий даргоҳида ҳам худди шундай шеърият кечалари ташкил этилган. Бинобарин,  Навоийнинг адабиёт аҳлига кўрсатган ғамхўрлигининг самараси ўлароқ, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг зиёлилари унинг атрофида тўпланганлар.[1] Узоқ-яқиндан келган шоирлар эса Хондамир таъбири билан айтганда, Навоийнинг шеърий мажлисларини безата бошладилар. “Маҳбуб ул –қулуб”да  Навоий ўзи ташкил этган ана шундай мажлисларни тилга олган: “Гоҳо иззат ва маъмурлик бўстонида мажлис қурдим. Улуғ кишиларни ва юқори мансаб эгаларини ҳурмат ва таъзим юзасидан меҳмон қилдим ва баъзан шодлик боғида зиёфат тузиб, хонанда ва созандаларнинг базму тароналаридан баҳраманд бўлдим”


[1] Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкирату-ш-шуаро. – Хўжанд, Ношир, 2015.-Б.453-465.

Files

115-132.pdf

Files (1.2 MB)

Name Size Download all
md5:bee0a0fa729c9716b4b0cf28d0383f66
1.2 MB Preview Download