ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА АҲОЛИ ҲУҚУҚИЙ ОНГИ, МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Abstract
Мазкур мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини юксалтириш борасидаги ривожланган хориж давлатлари – Япония, Германия, Сингапур, Франция ва Скандинавия мамлакатлари тажрибаси таҳлил қилинган. Хусусан, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳоли ва полиция ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, тарғибот, таълим ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш орқали ҳуқуқий маданиятни шакллантириш усуллари ёритилган. Ўзбекистон шароитида мазкур тажрибаларни қўллаш имкониятлари бўйича илмий хулосалар ва таклифлар берилган.

