ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АҲОЛИ ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШГА ДОИР ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Abstract
Мазкур мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлашда аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг аҳамияти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинган. Хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оиладаги маънавий муҳит, таълим ва тарбия тизими билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилган. Миллий гвардия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг бу борадаги иштироки, амалий чора-тадбирлар ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш зарурати ёритилган. Шунингдек, амалдаги қонунчилик нормаларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар келтирилган.

