ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ ЮРИТИШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Abstract
Таъкидлаш лозимки, ҳакамлик судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг ҳуқуқий табиати ва ушбу қарор юзасидан низолашиш ҳамда уларни ижро этиш механизмларини такомиллаштириш масаласи бугунги кунда процессуал қонунчиликнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Хусусан, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларнинг ҳакамлик судларида ҳал этилиши амалиёти кенгайиб бораётгани сабабли, бундай қарорларнинг қонуний кучга эга бўлиши, уларни давлат судлари томонидан тан олиш ва ижро этиш жараёнлари алоҳида эътибор талаб қилади. Шундай экан, қуйида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишларни юритишни тартибга солувчи миллий қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар, шунингдек, уларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган баъзи муаммолар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
References
1. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон. https://lex.uz/docs/1072079
2. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуни. 3-модда. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон. https://lex.uz/docs/3805227
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/4680944
3. “Гражданский процессуальный кодекс Республики Казахстан”. https://online.zakon.kz/Document/

