ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИ: НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТУШУНЧА, ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИНИНГ АНИҚЛАНИШИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯ МУАММОЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар: Ёшлар ҳуқуқбузарлиги, ҳуқуқий мақом, ҳуқуқий онг, профилактика, жиноятчилик, ижтимоий адаптация, криминология, қонунчилик, қайта ижтимоийлашув.Abstract
Аннотация: Мазкур мақолада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар сонининг ортиши, бу жараёнга таъсир этувчи ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик омиллар илмий-ҳуқуқий нуқтаи назардан таҳлил қилинган. Маҳаллий ва хорижий олимлар қарашлари асосида ёшлар ҳуқуқбузарликларининг тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва турлари изоҳланган. Мақолада муаллиф томонидан ёшлар ҳуқуқбузарлигига доир муаллифлик таърифи ишлаб чиқилиб, қонунчиликка таклиф этиладиган қўшимчалар асослаб берилган. Таҳлил натижалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва қайта ижтимоийлашув стратегияларини такомиллаштиришга қаратилган.

