ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ: ИЖТИМОИЙ, ПСИХОЛОГИК ВА ҲУҚУҚИЙ ОМИЛЛАР ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Keywords:
Калит сўзлар: Ёшлар ҳуқуқбузарлиги, сабаб ва шартлар, оила назорати, ҳуқуқий онг, ижтимоий омиллар, таълим, ахборот таъсири, профилактика, жиноятчилик.Abstract
Аннотация: Мақолада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишида таъсир этувчи асосий сабаб ва шарт-шароитлар таҳлил қилиниб, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий моҳиятига баҳо берилган. Айниқса, таълим-тарбиядаги камчиликлар, оиладаги назоратсизлик, ишсизлик, ҳуқуқий маданиятнинг етарли эмаслиги, ахборот оқими ва интернет таъсирига алоҳида урғу берилган. Маҳаллий ва халқаро олимлар фикрлари асосида таҳлилий хулосалар берилган ҳамда ҳуқуқбузарликларни камайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақола ёшлар жиноятчилигини олдини олишда мустаҳкам илмий-амалий асос сифатида хизмат қилади.

