TRAINING DATA AND COPYRIGHT IN THE EUROPEAN UNION: THE IMPACT OF AI ACT, DSM DIRECTIVE AND DIGITAL OMNIBUS
Abstract
Мақолада сунъий интеллект тизимларини ўқитишда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган асарлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил қилинади. Тадқиқотда сунъий интеллектни ўқитиш жараёни маълумотларни йиғиш, нусхалаш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш каби бир қатор босқичларни қамраб олиши ва уларнинг ҳар бири муаллифлик ҳуқуқи нуқтаи назаридан алоҳида ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиши асосланади. Европа Иттифоқининг DSM Directive, AI Act ва Digital Omnibus доирасида шаклланган ҳуқуқий механизмлар, хусусан, қонуний кириш, матн ва маълумотларни таҳлил қилиш (TDM) истиснолари, ҳуқуқ эгаларининг ўз ҳуқуқларини рад этиш (opt-out), муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш ва шаффофлик талаблари қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилади. Мақолада сунъий интеллектни ўқитиш жараёнини фақат якуний натижа нуқтаи назаридан эмас, балки маълумотларни йиғишдан тортиб моделни ўқитишгача бўлган барча босқичлар нуқтаи назаридан баҳолаш зарурлиги таъкидланади. Шунингдек, ўқитиш маълумотларининг келиб чиқиши ва манбасини аниқлаш, ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда AI ишлаб чиқувчиларининг ҳуқуқий мувофиқлик мажбуриятларини таъминлашга қаратилган ёндашувлар асосланади. Тадқиқот натижасида Европа Иттифоқида сунъий интеллектни ўқитиш ва муаллифлик ҳуқуқини тартибга солишда анъанавий ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмларини олдиндан мувофиқлик, шаффофлик ва техник назорат воситалари билан уйғунлаштирувчи гибрид ҳуқуқий модель шаклланаётгани хулоса қилинади.

