МЕРОС ҲУҚУҚИДАН ВОЗ КЕЧИШДА ҚАНДАЙ НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
Abstract
Мазкур мақолада мерос ҳуқуқидан воз кечиш институтининг назарий ва амалий жиҳатлари, шунингдек унинг нотариал тартибга солиниши масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқотда меросдан воз кечишнинг Рим ҳуқуқидаги илдизлари, замонавий чет эл ҳуқуқ тизимларидаги (қабул қилиш ва воз кечиш тизимлари) ёндашувлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Нотариат тўғрисида"ги қонун ва Олий суднинг тегишли Пленум қарори нормалари қиёсий-ҳуқуқий таҳлил этилган. Муаллиф томонидан меросдан воз кечиш аризасини нотариал расмийлаштириш тартибидаги қонунчилик бўшлиқлари аниқланган ҳамда воз кечиш муддатини чеклаш ва нотариал амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган.

