МЕДИАНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ИНФОРМАЦИОН СТРЕССДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ФУНКЦИЯСИ

Authors

  • Бахитова Жасмина, Қорақалпоқ давлат университети талабаси, Нукус

Abstract

Медианинг таъсир кучи унинг материаллари муайян аудиторияга мўлжаллангани билан ҳам белгиланади. Масалан, ички аудиторияга мўлжалланган материалларни ёши, жинси, ижтимоий мақоми (касб-кори), миллий, диний мансублик каби белгиларга кўра фарқлаш мумкин. Масс-медиа ижтимоий ҳаётдаги муайян воқеа, ҳодиса ёки муаммо юзасидан ахборотни етказиб бериш орқали, унинг жамият учун аҳамияти, кенг аҳоли қатламлари учун долзарблигини таъкидлайди. Ахборот оқими ҳажман кенг, мазмунан ранг-баранг, узатилишга кўра тезкор бўлган бугунги кунда бу жараён янада чуқурлашиб бормоқда. ОАВ муайян хабарни узатиш ёки бирор бир ғоянинг моҳиятини очиб бериш орқали унинг ўзлаштирилишига, кишилар онгида барқарор тасаввурлар, образлар, қадриятларнинг шаклланишига ҳам кўмаклашади. Содда қилиб айтганда, у ижтимоий фикрга доимий ва изчил таъсир ўтказиш, уни шакллантира олиш имкониятига эгадир

Downloads

Published

2024-02-16

How to Cite

Бахитова Жасмина,. (2024). МЕДИАНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ИНФОРМАЦИОН СТРЕССДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ФУНКЦИЯСИ. ZAMONAVIY TA’LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR, 2(2), 281–283. Retrieved from http://zamtadqiqot.uz/index.php/zt/article/view/224