АМИР ҲАЙДАРНИНГ ДАРВИШЛАР ЙИҒИНЛАРИ

Authors

  • Шерхон ҚОРАЕВ, Қарши шаҳридаги Халқаро инновацион университети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори

Abstract

Бухоро амири Ҳайдар (1800 – 1826) шоир ва олим ҳукмдор бўлган.[1] Муҳаммадҳакимхон Тўра “Мунтахаб ат-таворих”да ёзишича, “ўзбек подшоҳлари ичида амир Ҳайдар подшоҳ каби хафсалали олим ва бировнинг ҳаққидан ҳазар қилгувчи ўтмаган. Бир неча пири комилдан иршодлик хати олиб, сулук қоидаларини мукаммал ўзлаштирган эди”.[2] Амир Ҳайдар  “Саййид” ва “Саййидий” тахаллуслари билан шеърлар машқ қилган.[3] Манбаларга кўра,  “отаси (Амир Шоҳмурод)нинг асрида Қарши волийси эканда, Мулло Миракхон Ан-Насафийдин таълими илм қилиб, Бухорода мулло Фахриддин бин Иброҳимдин ахзи қироат қилиб, ҳофизи Қуръон бўлғон эди, деб халқ орасида машҳур эди. Гарчанд нитоқи мулки давлати заййиқу қосир ва қуввати тасаллут ва иқтидори заиф ва фотир бўлса ҳам умури мамлакатни халифаи бани аббосия услубида, хусусан, Хорун ар-Рашидға тақлид қилур эди. Турк султонларидин султон Ал-Маҳмуд бин Абдулҳамидхонни халифа деб изҳори итоат қилур эди.

 

[1] Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Т.: Маънавият, 2004.-Б.14-15.

[2] Муҳаммадҳакимхон Тўра. Мунтахаб ат-таворих. (Хўқанд ва Бухоро тарихи, саёҳат ва хотиралар). Форс-тожик тилидан таржима, муқаддима ва изоҳлар муаллифи Ш.Воҳидов. Т.: Янги аср авлоди, 2010.-Б.70.

[3] Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Т.: Маънавият, 2004.-Б.14-15.

Downloads

Published

2024-09-30

How to Cite

Шерхон ҚОРАЕВ, Қарши шаҳридаги Халқаро инновацион университети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори. (2024). АМИР ҲАЙДАРНИНГ ДАРВИШЛАР ЙИҒИНЛАРИ. ZAMONAVIY TA’LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR, 2(11), 82–87. Retrieved from http://zamtadqiqot.uz/index.php/zt/article/view/698