ВИРУСЛИ ЖИГАР ЦИРРОЗИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Долзарблиги: Жаҳонда 2017 йилда жигар циррозидан 1,32 миллиондан ортиқ ўлим холатлари кузатилган ҳамда, уларнинг 440 мингтасини аёллар ва 883 мингтасини эркаклар ташкил этган. Бу популяциядаги умумий ўлим кўрсаткичларини 2,4% ташкил этади. Жигар циррози инсонлардаги хасталиклар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, меҳнатга лаёқатсизлик сабаблари ва ўлим кўрсаткичларини ортиши бўйича сурункали касалликлар ўнталигига киради.