ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ МАНБАЛАРИДА АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕЪРИЯТ КЕЧАЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (Бўрибой Аҳмедовнинг “Давлатшоҳ Самарқандий” асари маълумотлари асосида)

Authors

  • Шерхон ҚОРАЕВ, Қарши шаҳридаги Халқаро инновацион университети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори

Abstract

Ўзбек адабиёти тарихида Ҳусайн Бойқаро ҳузурида ўтказилган олий мажлислар (Хуросонда адабий мажлислар ана шундай ном билан аталган-муаллиф) каби шоирлар султони Алишер Навоий даргоҳида ҳам худди шундай шеърият кечалари ташкил этилган. Бинобарин,  Навоийнинг адабиёт аҳлига кўрсатган ғамхўрлигининг самараси ўлароқ, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг зиёлилари унинг атрофида тўпланганлар.[1] Узоқ-яқиндан келган шоирлар эса Хондамир таъбири билан айтганда, Навоийнинг шеърий мажлисларини безата бошладилар. “Маҳбуб ул –қулуб”да  Навоий ўзи ташкил этган ана шундай мажлисларни тилга олган: “Гоҳо иззат ва маъмурлик бўстонида мажлис қурдим. Улуғ кишиларни ва юқори мансаб эгаларини ҳурмат ва таъзим юзасидан меҳмон қилдим ва баъзан шодлик боғида зиёфат тузиб, хонанда ва созандаларнинг базму тароналаридан баҳраманд бўлдим”

 

[1] Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкирату-ш-шуаро. – Хўжанд, Ношир, 2015.-Б.453-465.

References

1. Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. 1 – 10 жилдлар. Т: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ. 2012.

2.Алишер Навоий.Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма жилдлик.1 – 20 жилдлар -Т: Фан.1983 – 2003.

3.Зайниддин Восифий. Бадоеъул вақоеъ. Форсийдан Наим Норқулов таржимаси. Т:Ғ.Ғулом НМИК-1979.-Б.216.

4.Ғиёсиддин Хондамир. Макорим ул-аҳлоқ. Т:Ғ.Ғулом номидаги НМИУ-2015.-Б.208.

5.Навоий замондошлари хотирасида.Т:Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1985.-Б.224.

6. Давлатшоҳи Самарқандий. Тазкирату-ш-шуаро. Хўжанд: Ношир, 2015.-С.544.

7.Шуҳрат Сирожиддинов. Алишер Навоий. Манбаларнинг қиёсий-типологик текстологик таҳлили. Т: “Akademnashr”-2011. –Б.326.

Downloads

Published

2024-10-01

How to Cite

Шерхон ҚОРАЕВ,. (2024). ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ МАНБАЛАРИДА АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕЪРИЯТ КЕЧАЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (Бўрибой Аҳмедовнинг “Давлатшоҳ Самарқандий” асари маълумотлари асосида). ZAMONAVIY TA’LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR, 2(11), 115–131. Retrieved from http://zamtadqiqot.uz/index.php/zt/article/view/700